Доллар курси 12 минг сўмдан ошди
Жамият
−
17:50 1562 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,49 сўмга ошди ва 12 011,65 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 72,3 сўмга кўтарилиб, 13 462,66 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,84 сўмга ошди ва 143,17 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 7,7 сўмга кўтарилиб, 1795,17 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг 200 сўмга тушди ва 1 млн 800 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 15 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 53 млн 19 минг 72 сўмга ошди ва 1 млрд 53 млн 472 минг 799 сўм этиб белгиланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь