Доллар курси 12 минг сўмдан ошди
Жамият
−
05 Июнь 3404 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,23 сўмга ошди ва 12 049,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 75,18 сўмга кўтарилди ва 14 024,34 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,4 сўмга баландлади ва 163,92 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 9,53 сўмга ошди ва 1780,70 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 1 минг 100 сўмга кўтарилди ва 1 млн 885 минг 100 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 5 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 861 минг 713 сўмга ошди ва 752 млн 857 минг 667 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси