“Док-1 Макс” иши кўрилаётган суд биносига бомба қўйилгани айтилди
Жамият
−
22 Сентябрь 2023
13663Тошкентда “Док-1 Макс” сиропи иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Тошкентда жойлашган айрим суд биноларида шаҳар суди, ИИББ, Миллий Гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Бу каби ўқув машғулотлари пойтахтда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, стратегик объектларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида режали равишда амалга оширилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади бу ҳақдаги муносабатда.