Доғистонда рақибасини заҳарлашга уринган шахматчи ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
08 Август
9708Доғистонда шахматчи рақибасини заҳарлашга уринганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “UzChess“ лойиҳаси маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 2 август куни Доғистонда ўтказилаётган классик шахмат бўйича республика чемпионатининг тўртинчи раунд бошланиши арафасида содир бўлган. каспийсклик шахматчи Амина Абакарова рақибаси махачқалъалик Умайганат Османованинг тахтасига симоб моддасини сурган. Шундан сўнг Османова заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат видеокузатув камерасига ёзилган ва воқеага ойдинлик киритилган.
Доғистон Спорт вазири Сожид Сожидов мазкур ҳолатга изоҳ берди.
“Кўпчилик қатори мен ҳам Амина Абакарова каби тажрибали спортчига нима бўлганидан ҳайронман. Унинг қилган ҳаракатлари ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин эди. У шахмат уйида бўлган ҳар бир кишининг, шу жумладан ўзининг ҳаётига таҳдид солди. Энди у қилган иши учун қонун олдида жавоб бериши керак бўлади”, дейди у.
Суриштирувлар давомида Абакарова рақибини қўрқитиш мақсадида бу ишни қилганини тан олган. Ҳозирда Абакарова ҳибсда ва унга уч йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Шунингдек, унинг шахмат фаолияти вақтинча тўхтатилган.
LiveБарчаси