ДХМларнинг иш вақти “права” сабаб узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланишига, яъни 31 март санасига саноқли кунлар қолаётгани муносабати билан Давлат хизматлари марказларига келувчилар сони ортиб бормоқда.

ДХА масъуллари томонидан фуқароларга ушбу давлат хизматини кўрсатишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани Давлат хизматлари марказларида 2022 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб, “СЎНГГИ МИЖОЗГАЧА” иш режими ташкил қилинди. Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилган.

Бунда, ДХМлар орқали ҳайдовчилар душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштиришнинг сўнгги муддати ўтган йили декабрь ойидан, 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилган ва бу жараён 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

  • 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Эслатиб ўтамиз, эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made