ДХХнинг собиқ биноси сотилди
Жамият
−
17 Июнь 2021
16869Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусийлаштирилди. Иншоот 210 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди. Бинони “METROPOL GROUP” МЧЖ сотиб олган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги шунингдек, уйидаги мулклар хусусийлаштирилганини маълум қилди:
- Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси бўйича 78,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “Metro Plaza” МЧЖ;
- Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “QUADRO IH DMCC” компанияси;
Таъкидланишича, эндиликда Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан давлат активининг сотилиши юзасидан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь