ДХХ Ўзбекистонда ўтказилиши режаланган 2 та террористик актнинг олдини олди
Жамият
−
05 Апрель 2021
183232020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 4 та террорчилик актининг олди олинган. Бу ҳақда ДХХ ходимлари куни муносабати билан тайёрланган видеоҳисоботда айтилган.
Қайд этилишича, қўпорувчилик ҳаракатларидан 2 таси Ўзбекистон ҳудудида, яна 2 таси Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида бўлиши режаланган.
ДХХ ходимлари саъй-ҳаракати билан 2020 йилда 67 та экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилган. Экстремизм ва терроризмда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинган ва жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 747 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4 781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинган.
ДХХ ходимлари томонидан 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди. Бюджет ва кредит маблағларининг талон-торож қилиниши ҳамда мақсадсиз сарфланиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди. Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилди. Давлат сарҳадларидан ноқонуний олиб ўтилган 58 млрд 367 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра амалга оширилган “-Меҳр-3” гуманитар операцияси доирасида Сурия давлатида оғир шароитда қолган 98 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинди.