ДХХ сохта паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган гуруҳни ушлади
Жамият
−
09 Ноябрь 2019
5612Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида сохта паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган бир гуруҳ шахслар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Матбуот хизмати хабар берди.
Аэропортда шубҳали шахслар тақдим этган Индонезия давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги маълум бўлди.
Улар тегишли орган вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Аввалроқ, асли эронликлар Тошкент халқаро аэропортида ўзини италиялик қилиб кўрсатиб, Ўзбекистонга киришга урингани ҳақида хабар берган эдик.