ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) президенти лавозимига Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Низомович Қурбонов номзоди илгари сурилди. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставига мувофиқ, жорий йил 22 февраль куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 20 январь куни ЎФА томонидан ўз аъзоларига ушбу лавозимга номзодлар бўйича ўз таклифларини юборишларини сўраб мурожаат қилинган. ЎФА расмий электрон почтасига келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси устави ва Сайлов кодексига мувофиқ текширилиб, ЎФА уставининг 30-моддасига асосан, Конгрессдан 30 кун олдин ЎФА Котибиятига тақдим этилган.

ЎФА уставининг 33-моддасига кўра, ЎФА аъзолари навбатдан ташқари сайлов Конгрессининг ўтказилиш жойи ва кун тартиби тўғрисида Конгресс ўтказилишидан камида 10 кун олдин хабардор қилиниши лозим. Шу муносабат билан, Конгресснинг ўтказилиш жойи ва кун тартиби 2025 йил 12 февраль куни барча аъзоларга етказилиши белгиланган.

Шунингдек, ЎФА Сайлов кодексининг 11-моддасида номзодларнинг расмий рўйхати тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳам эълон қилиниши зарурлиги келтирилган бўлиб, ЎФА аъзолари томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Низомович Қурбонов номзоди илгари сурилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Абдусалом Азизов ЎФА президенти лавозимидан озод этилганди. Унинг вазифалари эса ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов зиммасига вақтинчалик юкланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Давлат хавфсизлик хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг