ДХХ халқ таълими ва экология мансабдорларини ҳам пора билан қўлга олди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда Самарқанд вилоятида туман Экология бўлими бошлиғи пора олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтдаги туманлардан бирининг Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи умумий ўрта таълим мактабида тарих фанидан сабоқ берувчи ўқитувчини мазкур тумандаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлаш эвазига ўз хизмат хонасида 3 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга туманда каръер фаолиятини амалга ошириши учун экологик хулоса бериш, Қарнаб қишлоғидаги “Наквойсой” ҳудудидан тош-шағал қазиб олишига рухсат бериш ҳамда келгусида МЧЖ фаолиятига раҳнамолик қилиш учун 2 минг доллар олган вақтида ушланди. 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида олиб борилган тезкор тадбирда божхона ходими ҳамда Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Тошкент шаҳри халқ таълими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг