ДХХ божхона ходими ва ФВБ бошлиғини пора билан ушлади (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида олиб борилган тезкор тадбирда божхона ходими ҳамда Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг “Янгийўл” ТИФ божхона пости инспектори хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда Қозоғистон Республикасидан буғдой олиб келиб, қайта ишлаш билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан қўшни давлатдан темирйўл орқали олиб кирилаётган буғдой маҳсулотлари ортилган вагонларни божхона кўриги ҳамда расмийлаштирувидан муаммосиз ўтказиб бериш эвазига учинчи шахс орқали 2700 доллар олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1988 йилда туғилган фуқарога яшаш хонадонида хусусий мактабгача таълим муассасаси очиши учун унинг тураржойини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига тамагирлик йўли билан 200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Улар орасида мансабдорлар ҳам бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ ФВБ божхона ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг