Собиқ ДХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кесилиб, яширинча олиб кетилаётгани айтилмоқда
Crime
−
22 May 2024 4113 1 minute
Ижтимоий тармоқларда собиқ Давлат хавфсизлик хизмати биноси ўрнида меҳмонхона қурилаётгани ва қурилиш майдонида кўп йиллик дарахтлар кесилиб, ўралган ҳолда олиб чиқиб кетилаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экологик партия муносабат билдирди.
"Иқлим ўзгаришини юмшатишнинг энг муҳим аспекти – бу дарахтларнинг кўп бўлиши. Шундоқ ҳам пойтахтимизда саноқли қолган дарахтларимизни асраш бўйича мораторийга ва экофаолларимиз бонг уришига қарамасдан ҳали ҳамон дарахткушлик тўхтамаяпти", дейилади партия баёнотида.
Экологик партия Бош прокуратура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул бўлган давлат ташкилотларидан зудлик билан ушбу ҳолатга чора кўришларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили QALAMPIR.UZ'нинг ДХХ собиқ биноси ўрнида меҳмонхона қурилаётгани ҳақида журналистик суриштируви эълон қилинган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November