ДХХ $200 мингни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахсни ушлади

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида 200 минг АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган бошқармаси ходимлари ўтказган тадбирда “Наманган-Нанай” йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, 1991 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль тўхтатилган.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонлик нотаниш шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ушбу жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг