ДХА огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
31 Июль 2019
5520Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан:
• жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари;
• солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар;
• солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
• тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланган.
Юқоридагиларга асосан 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан ушбу маълумотларни талаб қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215(5)-моддасига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб эътироф этилиб, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни маъмурий жавобгарликка тортишга асос ҳисобланади.