Диёранинг “тилла” жуфти
Интервью
−
30 Июль
68707Ўзбекистоннинг ҳафта мавзуси шубҳасиз Диёра Келдиёрова бўлди. Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган дзюдочини Президентдан тортиб, Британия элчисигача табриклади.
Қайд этиш жоизки, айрим спортчи аёллар оилали бўлганидан сўнг ўз карьерасини якунлаётган бир пайтда, Диёра Келдиёрованинг бу ютуққа эришиши бежиз эмас.
Демак, QALAMPIR.UZ студиясида Диёра Келдиёрованинг бўйнига келинлик вазифаси эмас, олтин медаль илинишига сабабчи бўлган турмуш ўртоғи Азамат Матёқубов.
Матёқубов Диёрани доимо қўллаб-қувватлайди. Олимпиада чемпионининг спортдаги карьераси ривожида унинг турмуш ўртоғи ҳам бевосита спортнинг дзюдо тури билан шуғулланишига алоҳида ҳисса қўшишган. Матёқубов интервью давомида келгусида Келдиёрова билан биргаликда Олимпиадада қатнашиш нияти борлигини ва бу йўлда ҳаракатни бошлашини билдирди.
“Ҳар бир спортчининг мақсади бу Олимпиада ўйинларида қатнашиш ва медаль олиш ҳисобланади. Олимпиададан олдин Диёранинг машғулот жараёнларида шахсан ўзим иштирок этдим. Унинг камчилик ва хатолари устида қатор ишлар олиб бордик. Рақибларнинг устун ва ожиз нуқталарини ўргандик. Кейинги Олимпиадада Диёра билан биргаликда қатнашишга ҳаракат қилиб кўраман”, дейди Матёқубов.
Шунингдек, Матёқубов трендга чиққан саволга, яъни нима учун турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаш учун Парижга бормаганига ҳам изоҳ берди.
“Парижга борсам бўларди, лекин у ерда бўлсам Диёрага босим кучайиб кетарди. Шунинг учун, рафиқамни Тошкентдан туриб қўллаб-қувватлашга қарор қилдим”, дейди Матёқубов.
Таъкидлаш жоиз, 26 ёшли Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида Олимпиада чемпиони бўлган илк аёл спортчи бўлди. У ўзбекистонлик аёл спортчиларнинг Олимпиададаги 16 йиллик медалсиз сериясига барҳам берди.