Дискотекадаги ҳодисада ўзбекистонликлар жароҳатландими?

Жамият

image

Кеча, 27 июль куни Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳридаги тунги клубда осма қават қулаши натижасида жароҳатланганлар орасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам болиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Сеул шаҳридаги элчихонасининг Консуллик бўлими берган маълумотларга таяниб, бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари, жумладан сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг номлари йўқлигини маълум қилмоқда. Сеул шаҳар полицияси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган. 

Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига кўра, мазкур ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 17 киши, жумладан 9 нафар жаҳон чемпионатининг хорижлик иштирокчилари жароҳат олган. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатмоқда:  +82-02-574-65-54,  +82-02-577-36-60.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Дискотека

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг