Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
27 Февраль 2019
10938Кеча, 26 февраль куни Аюбхон Арибджанович Камалов Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Вилоят Матбуот хизматининг хабар беришича, тайинлов тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинган.
Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган, 1993 йили Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини (сиртқи) тамомлаган.
У 2012-2017 йилларда Молия вазирлигида турли лавозимларда фаолият олиб борган, 2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори лавозимларида ишлаган.
Маълумот учун, Аюбхон Камалов бу лавозимда 2017 йилнинг августидан буён ишлаб келаётган Алишер Файзуллаев ўрнида иш бошлади.