Диний таълим муассасалирга ҳужжат қабул қилиш тартиби эълон қилинди
Жамият
−
11 Июнь 2020
6813Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
• паспорт (электрон шаклда);
• аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
• тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.
Олий диний таълим муассасаларига:
• Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига 2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
• Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
• паспорт (электрон шаклда);
• ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.
LiveБарчаси