Диний идора Рамазоннинг охирги жумасига оид миш-мишларни рад этди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. 

Ушбу хабарларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати муносабат билдирди:

“Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан аввал ҳам батафсил жавоб берилган.

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!”, дейилади расмий муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон таровеҳ

Баҳолаганлар

909

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг