Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?
Бу қизиқ
−
19 Октябрь 2019
5356Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 20 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +23...+25 даража, кечаси +8...+10 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Кузатишлар натижасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кундузи +18...+23 даража, кечаси +2...+7 даража бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +20...+25 даража, кечаси +5...+10 даража бўлади.
Мамлакат жанубида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +22...+27 даражагача кўтарилади, кечаси +8...+13 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёнғингарчилик кутилмайди.
Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +20...+25 даража, кечаси +5...+10 даража бўлади.
LiveБарчаси