Диққат! Сергелида газ ўчирилади
Жамият
−
28 Март 2022
5669Жорий йилнинг 30 март куни Тошкентнинг Сергели туманидаги 10 дан ортиқ маҳаллада газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Негаки ҳудуддаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Таъмирлаш сабабли жорий йилнинг 30 март куни соат 9:00 дан 20:00 гача қатор маҳаллалардаги 3400 та ерлик ва 30 та кўп қаватли уйлардаги 400 та хонадон ва ушбу тумандаги қатор улгуржи истеъмолчилар газдан узилади.
Газ таъминоти узиладиган ҳудудлар:
• “Қумариқ” МФЙ;
• “Обод” МФЙ;
• “Якубов”а МФЙ;
• “Зиёкор” МФЙ;
• “Қўшқўрғон” МФЙ;
• Қурувчилар мавзеси;
• Қўйлиқ-6 мавзеси.
Зангиота туманидан Сергелига ўтган маҳаллалар:
• “Хонобод” МФЙ;
• “Қозоқ овул” МФЙ;
• “Истиқлол” МФЙ;
• “Ким Пен Хва” МФЙ;
• “Беруний” МФЙ;
• “Қумариқ” МФЙ.
“Hududgaz Poytaxt” АЖ ноқулайликлар учун узр сўраган.