Диққат, кучли шамол! ФВБ огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
09 Май 2024 43525 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ФВБ бугун, 9 май куни пойтахт ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли аҳолидан керакли хавфсизлик чораларига риоя қилишни маслаҳат берди.
Жумладан:
- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.
Live
Барчаси
Сангиновнинг ўғли отасининг эски лавозимини эгаллади.
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига борди.
30 Декабрь 2025
Президент Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
30 Декабрь 2025
Тайван қирғоқларида 6,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
29 Декабрь 2025