Диққат! Бугун пойтахтда чанг-тўзон кўтарилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун кундузи тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жорий йилнинг 23–24 июль кунлари Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг