Ди Мария Мессидан ўзиб кетди

Спорт

image

“Бенфика” клубининг 36 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 5-туридан ўрин олган “Монако”га қарши ўйинда (3:2) иккита голли узатмани амалга оширди ва энг яхши голли узатмалар бўйича рейтингда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Ҳозирга келиб, футболчи Европанинг асосий турнирида 41 та голли узатмага эга бўлди ва бунинг эвазига у 40 та голли узатмага эга бўлган собиқ жамоадоши Лионель Мессидан ўзиб кетди. Бу борада Европа Чемпионлар лигаси рекордчиси 42 голли узатмага эга португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобланади.

2024/2025 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасидаги Ди Мария 16 та ўйинда  8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирда ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 5-туридан кейин “Бенфика” 9 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. Бу ўрин эса Лиссабон клубининг чорак финал йўлланмаси учун плей-офф ўйинида қатнашишини кафолатлайди. Умумий гуруҳ босқич ўйинлари якунланишига эса 3 та тур қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду Анхель Ди Мария Бенфика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг