Дешам терма жамоани ташлаб, Францияга қайтди
Спорт
−
24 июн 2778 1 дақиқа
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамнинг онаси вафот этди. Шу сабабли мутахассис 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида АҚШда жойлашган миллий жамоа қароргоҳини тарк этади. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси маълум қилди.
Манбага кўра, Дешам яқинлари ёнида бўлиш ва дафн маросимида иштирок этиш учун АҚШдан Францияга қайтиб кетган. Шу сабаб Дешам жорий йилнинг 26 июнь куни Норвегияга қарши гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида жамоани мураббийлар ўриндиғидан бошқара олмайди.
Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло билан келишувга кўра, Дешам ўз ёрдамчиси Ги Стефанга жамоани у қайтиб келгунига қадар бошқариш вазифасини топширган.
Маълум қилинишича, Франция терма жамоаси аъзолари бу хабардан қаттиқ қайғуда.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати иккинчи туридан сўнг Франция терма жамоаси 6 очко билан “И” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси