Дешам Саудия Арабистони терма жамоасини бошқариши мумкин

Спорт

image

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Саудия Арабистони терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “yahoo sports” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистони томони Дешамни ўзининг узоқ муддатли лойиҳасини амалга ошириш учун идеал номзод сифатида кўрмоқда. Бу лойиҳанинг чўққиси 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати бўлади.

Француз мутахассисга саккиз йиллик шартнома ва ҳозирги мураббийлик лавозимидан ташқари кенгайтирилган мажбуриятлар таклиф қилинмоқда. Унга бутун терма жамоа тизимини қайта кўриб чиқиш ва қайта тузиш вазифаси юклатилади.

Маълумот учун, Дидье Дешам 2012 йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб келади. Бу вақт оралиғида франциялик мутахассис терма жамоа билан 2018 йилги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг финал босқичига қадар етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасидаги лавозимини тарк этиши ва унинг ўрнини Зидан эгаллаши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Саудия Арабистони Дидье Дешам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг