Депутатлар “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат қарзи миқдорининг ошишини назоратга олиш ва хавфсиз даражада қолишини кафолатловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа бугун, 29 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мажлисда қайд этилишича, “Давлат қарзи тўғрисида”ги  қонуни лойиҳаси илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган. Унда тўртта асосий йўналиш белгиланганмоқда.

Биринчи йўналиш, давлат қарзини халқаро стандартлар асосида бошқариш, мазкур жараёнда парламент ролини ошириш, уни макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш;

Иккинчи йўналиш, давлат ички ва ташқи қарзига ўз вақтида кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

Учинчи йўналиш, давлат қарзини диверсификация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш харажатларининг ошиб кетиш хатарларини пасайтириш;

Тўртинчи йўналиш, давлат кафолатини бериш механизмини такомиллаштириш.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан давлат қарзини бошқариш жараёнининг фрагментациялашуви олди олинади, давлат қарзи ва давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича хатарларни самарали бошқариш, шунингдек давлат қарзига ўз вақтида ва тўлиқ хизмат кўрсатилишини кафолатли таъминлаш механизмлари жорий этилади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, жалб қилинаётган маблағлардан самарали фойдаланишга ҳамда давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқаришга хизмат қилади.

Лойиҳа иккинчи ўқишда маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат қарзи

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made