Депутатлар ҳуқуқи топталган жиззахлик тадбиркор иши бўйича сўров юборди

Жамият

image

Аввалроқ жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан ўзига тегишли 60 тонна чигитни олиб чиқа олмаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Унда тадбиркорнинг чигит юкланган юк машинаси вилоят ҳокимлигининг истаги билан 5 кундан бери “Умакай” йўл-патруль хизмати масканида ушлаб турилган.

Мазкур ҳолатга нисбатан ЎзЛиДеП ҳам  ўз муносабатини билдирди. 

“Конституциянинг 67-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши аниқ белгилаб қўйилган.

Шундай экан, Конституция ва қонунларга асосланмасдан на ички ишлар ходимларининг, на ҳокимият вакилларининг товарларнинг эркин ҳаракатланишини чеклашга ҳеч қандай ваколати йўқ”, дейилади ушбу муносабатда.

Унга кўра, ҳоким томонидан тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор масаласи партия фаоллари ва депутатлар томонидан ўрганилмоқда.

“Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимиятига тегишли депутатлик сўровлари юборилди”, дея қўшимча қилган партия.


Мақола муаллифи

Теглар

чигит Қашқадарё жиззахлик тадбиркор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг