Деновда ИИО ходимини уятли сўзлар билан ҳақоратлаган фуқарога жиноят иши очилди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ИИБ ЙҲХБ ходимини турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилган шахсга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

“Деновда хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ЙҲХБ ходимини турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади БП расмийси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июнь куни М41 халқаро автомобиль йўлининг Денов тумани Лочин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида ЙҲХБ ходими сафдор Ш.Ж. Жалматов Сobalt русумли, тезликни аниқловчи мослама билан жиҳозланган автомашинада хизмат олиб бораётган бўлган. Шу вақтда туманда яшовчи фуқаро А.Х. ўзининг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашина билан йўлнинг қарама-қарши бўлагидан ҳаракатланиб келиб, сафдор Ш.Ж. Жалматовни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, унинг яқин қариндошлари номига туҳмат қилиб, ҳолатни ўзининг мобиль телефони орқали тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг