Деновда Германия орзусидаги шахс “тузоққа тушди” (видео)
3-саҳифа
−
14:59 1914 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи фуқарони Германияда юқори маошли ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 5 миллион 766 минг сўм пулни ўзлаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро ижтимоий тармоқдаги “Humo viza” номли сохта аккаунтга ишонган. Номаълум шахс Германияда юқори даромадли иш таклиф қилишни ваъда қилиб, турли баҳоналар билан унинг банк картаси орқали 5 миллион 766 минг сўм маблағини қўлга киритган.
Фуқаронинг 112 қисқа рақамига қилган мурожаатидан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши кураш бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказган. Натижада фирибгарликда гумонланаётган шахс аниқланиб, қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) учинчи қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея давлатига кетмоқчи бўлган 20 дан ортиқ фуқароларнинг истагини Миграция агентлигидаги танишлари орқали рўёбга чиқаришни айтиб, қарийб 200 минг АҚШ долларига чув туширган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь