Деновда 150 минг долларга наркотик сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
19 Март 1587 1 дақиқа
Сурхандарё вилоятининг Денов туманида 150 минг АҚШ доллари эвазига 8 кг гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, 1969 йилда туғилган шахс 8 кг гиёҳвандлик воситасини 150 минг АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган. Суриштирув жараёнида у ушбу гиёҳвандлик воситасини 1971 йилда туғилган танишидан олгани аниқланиб, тезкори тадбир давомида мазкур шахс ҳам ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, гиёҳвандлик воситаларининг асл манбаи бўлган яна бир 1971 йилда туғилган шахс ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий уюшма аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ гиёҳвандлик воситаларини қўшни давлатдан Тошкент шаҳри орқали Россия Федерациясига контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлган жиноий уюшма аъзолари ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси