“Демак, сен буни уюштиряпсан!” – Ортиқхўжаев журналистларнинг танқидида Алламжоновни айблаган(ми?)
Жамият
−
19 Декабрь 2019
45250Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ўзига нисбатан ҳоким ва бошқа мансабдорлардан оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг эркин фаолияти юзасидан эътироз бўлиб туришини айтди. У бу ҳақда бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида навбатдаги мунозаралар мажлисида маълум қилган.
“Журналистларнинг ҳимоячиси сифатида менга ҳам осон эмас. Чунки, журналистлар агарда давлат органлари ходимлари билан бундай муаммоларга дуч келса, мен ҳамкасбларим билан бундай муаммога дуч келаман.
Бир куни менинг бир ҳамкасбим айтяпти: “Мени кўп танқид қилишади журналистлар. Демак сен буни уюштиряпсан”. У сизни танқид қилаётган бўлса, менинг бунга қандай алоқам бор деб сўрасам, “сен шу журналистлар, блогерларнинг каттасисан-ку. Сен шу йўлни очиб беряпсан. Агар сен шуларга шароит қилиб бермасанг, ўзингни қаҳрамон қилиб кўрсатиб, “Мен сизларни ҳимоя қиламан”, - деб уларга ёрдам бермасанг, улар шу нарсани гапиролмасди”, деди. Кейин мен айтдим, у бир ҳоким эди: кечирасиз, сиз ҳоким экансиз, сиз масалан, мен Тош... э-э-э ...шу территорияда бирор бир қурилишни сизнинг рухсатингизсиз қила олишим мумкинми ёки йўқ? Йўқ. Нимага унда, масалан, сиз менинг рухсатимсиз ёки бўлмаса, ОАВ билан бемалол ўз ишингизни амалга оширяпсиз? Демак, шу территорияда бир муаммо бўлса, сиз жавоб берасиз дегани журналистлар агар эркин ишласа мен жавоб беришим керакми, деган ўзимизда ҳам қийинчиликлар жуда кўп”, - дейди Комилжон Алламжонов.
Тахминимизча, Алламжоновга юқоридаги гапларни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь