Декабрда ноёб астрономик ҳодиса содир бўлади
Олам
−
23 Ноябрь 2020
19512Олимлар жорий йилнинг 21 декабрида Қуёш ботганидан кейин Юпитер ва Сатурн тунги осмонда Ўрта асрлардан бери энг яқин масофага келишини тахмин қилди. Ноёб астрономик ҳодиса ҳақида “Phys.org” хабар қилди.
Икки газ гиганти деярли ҳар 20 йил бир-бирига яқин масофага келади. Бироқ улар бир-бирига камдан-кам ҳолатда бу қадар яқинлашади. Охирги марта бундай яқинлашув 1226 йил 4 мартида юз берган. 16-25 декабрь кунлари Юпитер ва Сатурн орасидаги аниқ масофа тўлин ойнинг бешдан бир қисмига тенг бўлиб, икки сайёра қўш сайёрадек кўринади.
Ернинг экваторида яшовчи одамлар буни кўриш учун яхши имкониятга эга бўлади. Аммо бошқа жойлардан ҳам ҳодисани кузатиш мумкин, агарда об-ҳаво бунга имкон берса.
Сайёралар қуёш ботгандан бир соат кейин осмоннинг ғарбида кўрина бошлайди. Кузатувчи қанчалик шимолда жойлашган бўлса, сайёралар уфқ ортига чўкмасидан унда ушбу ҳодисани кузатиш учун шунчалик камроқ вақт бўлади. Бироқ Юпитер ва Сатурн шу қадар ёрқинки, уларни тунда ҳам кўрса бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сайёралар кейинги сафар 2080 йил 15 мартда, сўнгра 2400 йилдагина яна бир-бирига яқин келади.