Бугун ерликлар ноёб астрономик ҳодисанинг гувоҳи бўлади
Бу қизиқ
−
21 Декабрь 2020
18720Бугун, 21 декабрь куни Ер аҳолиси энг ноёб астрономик ҳодиса – Сатурн ва Юпитер сайёраларининг боғланишини кўриши мумкин бўлади. Бу ҳақда ТАССга техника фанлари номзоди Татьяна Подладчикова маълум қилган.
Қайд этилишича, ҳодисани дурбин орқали ёки дурбинсиз ҳам кўриш мумкин.
"Қуёш ботганидан кейин Ернинг барча аҳолиси бу ажойиб астрономик ҳодисани кузатиши мумкин бўлади. Асосийси, ҳаво очиқ ва булутсиз, осмон қоронғи бўлса, у шунча яхши кўринади", деган Подладчикова.
Таъкидланишича, бундай ҳодиса сўнгги марта 794 йил олдин, яъни, 1226 йилнинг 4 мартида Юпитер ва Сатурн сайёралари ўртасида кузатилган.
Аввалроқ, 21 декабрь куни Тошкент вақти билан 15:02 да эса астрономик қиш ҳам ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик. Бугун йилнинг энг қисқа куни бўлади. Шу пайтдан бошлаб кундузги соатнинг чўзилиши бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь