Ерда яшовчиларни декабрь ойида тўртта астрономик ҳодиса кутмоқда
Бу қизиқ
−
02 Декабрь 2020
12839Ўтиб бораётган декабрь ойи астрономик воқеаларга бой бўлади. Ушбу ойда Қуёшнинг тўлиқ тутилиши, иккита юлдуз учиши ҳамда Юпитер ва Сатурн сайёралари ўртасида ноёб боғланиш ҳодисалари бўлиши кутилмоқда.
"Бу ҳодисаларнинг барчаси 14 ва 21 декабрь кунлари ёки шу саналар яқинида содир бўлиши жуда қизиқ. Шунинг учун уларни 2020 йилнинг энг астрономик саналари деб аташ мумкин", дейилган хабарда.
Таъкидланганидек, 14 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:13 да Қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Тўлиқ тутилиш фазаси 130 дақиқа давом этади.
Худди шу куни кечаси Геминид метеорит ёмғиридан ҳам максимал даражада баҳраманд бўлиш мумкин бўлади.
21 декабрь куни Тошкент вақти билан 15:02 да эса астрономик қиш ташриф буюради. Бу йилнинг энг қисқа куни бўлади. Шу пайтдан бошлаб кундузги соатнинг чўзилиши бошланади.
Худди шу куни иккита гигант - Юпитер ва Сатурн сайёралари ўртасида ноёб боғланиш ҳодисаси бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳодиса бир асрда бир марта содир бўлади.
Сўнгги марта 794 йил олдин, яъни, 1226 йилнинг 4 мартида Юпитер ва Сатурн сайёралари ўртасида ноёб боғланиш ҳодисаси кузатилган.
LiveБарчаси