Дебатлар мамлакат сиёсий майдонига фаол хотин-қизларни олиб чиқмоқда

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 октябрь куни партия раҳбарлари ўртасида ўтказилган дебатда аёлларнинг тенгма-тенг иштирок этгани Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш бўйича амалга оширилган чораларнинг амалий ифодаси деса, муболаға бўлмайди. Бу ҳақда Инсон ижтимоий хизматлар маркази Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси бош мутахассиси Нозима Акбарова сўз юритади.

Маълумки, ривожланган давлатларда ҳам аёлларнинг дебатларда иштироки ҳали ҳамон кам учрайдиган жараён ҳисобланади. Мазкур жараён жамият тараққиётининг ўзига хос белгиси сифатида ғарбда XIX–XX асрларда пайдо бўлганига қарамасдан, ҳозирда уларнинг мунтазам иштироки кузатилмайди. 

Бугунги кунда, Ўзбекистонда аёлларнинг дебатлардаги иштироки  бу нафақат гендер тенгликни таъминлашдаги муҳим қадам, балки жамиятдаги ижобий ўзгаришларнинг яққол исботидир. Аёлларнинг сиёсий дебатларда тенг ҳуқуқли иштирокчилар сифатида қатнашиши жамиятдаги муаммоларга кенгроқ, холисона ва ҳар томонлама ёндашиш имконини беради. 

Аёллар дебатларда қатнашиш орқали нафақат ўзининг интеллектуал салоҳиятини, балки сиёсий жараёнлардаги фаолликларини ҳам намоён этмоқда. 

Кузатишлар, айнан аёллар томонидан кўтарилаётган ташаббуслар сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ифода этиб, муаммоларга ечим топишга қаратилганини кўрсатмоқда.

"Ўйлайманки, аёлларнинг дебатларда муҳим ташаббуслар билан чиқиши, уларнинг дадиллиги, шижоати мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга ҳам ўз таъсирини кўрсатади", дейди Нозима Акбарова.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов аёллар дебат сиёсий партия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made