Де Хеа фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Спорт
−
27 Июль 2023
2290Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар берди.
Маълум қилинишича, Германия клуби “Манчестер Юнайтед”ни тарк этган 32 ёшли форвардга қизиқиш билдирган. Бироқ “Sky Sport” журналисти Флориан Плеттенбергга кўра, Де Хеа “Бавария”нинг таклифини қабул қилиш ҳақида ўйламаяпти.
Гап шундаки, жамоанинг амалдаги дарвозабони Мануел Ноер жароҳати сабаб вақтинча сафдан чиққан ва соғайгач катта эҳтимол билан ўз ўрнини қайта эгаллайди. Бу вазиятда эса Де Хеа иккинчи даражали посбон ролига тушиб қолади. Плеттенберг ўз манбаларига таяниб, маълум қилишича, испаниялик бу ҳолатда ҳеч қандай таклифни қабул қилмайди.
Шунингдек, “Бавария” кўзлаган дарвозабонлар рўйхатидан Яссин Буну (“Севилья”), Гиорги Мамардашвили (“Валенсия”), Роберт Санчес (“Брайтон”) ва Камил Грабара (“Копенгаген”) жой олган.