Де Брюйненинг “Сити”да қолишини раҳбарият истамагани маълум бўлди

Спорт

image

Бельгия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг жамоада қолишига клуб раҳбарияти қаршилик қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Football transfers” хабар берди.

Манбага кўра, бельгиялик футболчи “шаҳарликлар” сафида қолишни истаган, лекин клуб раҳбарияти футболчи билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилган. Де Брюйненинг ўзи “Манчестер Сити”да ҳали 2-3 йил яхши мавсум тўп тепа олишига ишонган эди.

Маълумот ўрнида, Кевин Де Брюйне “Манчестер Сити” сафига 2015 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 33 ёшли бельгиялик футболчи клуб таркибида 413 та ўйинда майдонга тушиб, 106 та гол уриб, 174 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Де Брюйне “Манчестер Сити”дан кетишини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Кевин Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг