Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Жамият

image

Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган “Air India” авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак ҳуружига учраган. Шундан сўнг экипаж энг яқин муқобил аэродромга боришга қарор қилган.

Соат 06:44 да “Air India” авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнган. Йўловчи ва унинг ҳамроҳи тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

“Air India” авиакомпанияси самолёти ҳозирда Тошкент аэропортидан учишга ҳозирланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Деҳли Чикаго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг