Деҳқонобод туманига сел келди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида одамларнинг уйини сел босгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Вилоят ФВБ Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 19 май куни соат тахминан соат 14:30-15:00 лар атрофида Деҳқонобод тумани марказидан 45-50 км узоқликдаги тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилган.

Ёғингарчилик оқибатида ҳосил бўлган ёмғир сувлари, “Оқрабод” МФЙ   Наймансой қишлоғи адирликлари ёнбағрида жойлашган айрим хонадонларнинг томорқалари ва ҳовлиларидан оқиб ўтиб “Катта пай” ўрмон хўжалиги далаларига бориб қуйилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ФВБ ва маҳалла фаоллари биргаликда аҳоли яшаш хонадонларига бориб, ёмғир сувлари уйларнинг хоналарига тошиши (кириши) ҳолатлари кузатилмаганлиги ҳамда ҳеч кимга зиён етмаганлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

сел

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг