ДБҚ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини огоҳлантирди
Жамият
−
12 Август 2019
4842Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига, хусусан, Туркманистон билан олди-сотди қилувчиларга эслатма билан чиқди.
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, Туркманистон Республикасида ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари бўйича янги тартиблар жорий қилинмоқда.
2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарлар ҳақида қуйидаги маълумотлар тақдим этилмаганда, Туркманистон божхона хизмати томонидан товарлар транзити учун русхатномалар берилмайди.
• юкларни юборувчи ва қабул қилувчининг номи ва жойлашган манзили;
• товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи;
• товарларни ташувчининг ёки экспедиторнинг (рухсатномани экспедитор олганда) номи ва жойлашган манзили;
• транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси;
• товарларнинг шакли, номланиши, миқдори ва қиймати;
• товарларнинг вазни ва ҳажми;
• товарларни кодлаш ва номлашнинг уйғунлаштирилган тизими бўйича таснифланган коди (ТИФ ТН);
• юк ўринларининг умумий сони;
• товарлар йўлланган манзил;
• йўлдаги юк операциялари (тушириш, ортиш, қайта юклаш ва ҳк..);
• товарларни ташиш муддати ва ҳаракатланиш йўналиши.
LiveБарчаси