Эртага халқаро аҳамиятдаги йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади
Жамият
−
06 Август 2019
5795Эртага, 7 август куни ҳарбий машғулотлар ўтказилиши муносабати билан халқаро аҳамиятга эга М39 “Алмати–Бишкек–Тошкент–Термиз” автомобиль йўлининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
7 август куни соат 14:30 дан 15:00 га қадар Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги Куч ишлатар тузилмалар ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий ўқув машғулотлар туфайли ҳалқаро аҳамиятдаги М39 “Алмати–Бишкек–Тошкент–Термиз” автомобиль йўлидаги Зарафшон дарёси устидан ўтган кўприкда автомобиль ҳаракатлари вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати маълум қилди.
Узунлиги 160 метр, қатнов қисми эса 10 метрдан иборат бўлган ушбу кўприк устунларини ноқонуний қуролланган шахслар томонидан ўрнатилган узоқ масофадан бошқарилувчи минадан тозалаш ишлари ҳамда қуролли кишиларни қўлга олиш тадбири тезкор ва махсус бўлинмалар ҳамкорлигида амалга оширилади.
“Шу муносабат билан Самарқанд-Тошкент ва қайта йўналишда ҳаракатланаётган енгил автомобиль ва юк машиналари ҳамда фуқаролардан олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси