“Давлатни оилавий бизнесга айлантиряпти”. Зимбабвеликлар Президентини айблади
Олам
−
14 Сентябрь 2023
5126Зимбабве Президенти Эммерсон Мнангагва ўз ўғлини мамлакат молия вазири ўринбосари этиб тайинлаганидан сўнг норозилик кучайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Мнангагванинг 34 ёшли ўғли Дэвид, кенг тарқалган норозиликларга қарамай, Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоси сифатида қасамёд қилган 26 амалдорлардан бири бўлган. Номзодлар рўйхати аввалроқ эълон қилинган.
Мнангагванинг ўғли молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, унинг жияни Тонгай эса мамлакат туризм вазири ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Айрим фуқаролар Мнангагвани мамлакатни “оилавий бизнес”га айлантираётганликда айбламоқда.
“Зимбабве аста-секин оилавий бизнесга айланиб кетяпти. Mnangagwa Pvt (Ltd)”, деб ёзган мамлакатнинг ғазабланган аҳолисидан бири Х ижтимоий тармоғида.
Зимбабве Президенти Эммерсон Мнангагва шу йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг иккинчи муддатга қайта сайланди ва халқаро кузатувчилар бу сайлов демократик стандартларга жавоб бермаслигига ишора қилган.
Зимбабве кўплаб иқтисодий муаммоларга, жумладан, юқори инфляция ва турмуш даражасининг пасайиши билан боғлиқ инқирозларга дуч келяпти. Июнь ойида маҳаллий валюта АҚШ долларига нисбатан қийматининг ярмидан кўпини йўқотди ва мамлакат миллиардлаб доллар қарзга ботган.
LiveБарчаси