Давлатларнинг киберхавфсизлик рейтинги тузилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жамият

image

Global Cybersecurity Index давлатларнинг киберхавфсизлик бўйича рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон унда 182 давлат орасида 70-ўринни эгаллади.

Индекс бешта асосий йўналишда 82 та саволни жамлаган. Уларнинг ҳар бирига 20 балл берилади. Бунда ҳуқуқий, техник ва ташкилий ҳамда имкониятлар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чораларни ўз ичига олади.

Ўзбекистон ҳуқуқсий жабҳада 19,27 балл олган, потенциални ошириш чоралари бўйича 15,68 балл, ҳамкорлик бўйича 13,56 балл, техник жабҳада 12,56 балл ва ташкили томонлама 10,05 балл олган. Умумий ҳисобда 71,11 баллни ташкил қилган.

Индексда Марказий Осий давлатларидан Қозоғистон 31-ўрин, Қирғизистон 92-ўрин, Тожикистон 138-ўрин, Туркманистон 144-ўринни эгаллади.

Рейтингда АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони, Эстония ва Жанубий Корея етакчилик қилган. Рўйхатни Шимолия Корея якунлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг индекс киберхавфсизлик

Баҳолаганлар

748

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг