Давлат ерини $39 мингга пулламоқчи бўлган банк раҳбари ва машинист ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида давлат захирасидаги ер майдонини ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тумандаги банк хизматлари марказларидан бирининг раҳбари ҳамда “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктириб, 1989 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган.

Улар Марҳамат тумани ҳокимлиги захирасидаги 24 сотих ер майдонига гўёки турар жой қуриш учун тегишли ҳужжатлар мавжудлигини айтиб, мансабдор танишлари орқали мазкур ер участкасини фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 39 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

Тезкор тадбир давомида машинист келишилган пулнинг 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда давлатга тегишли бўш ер участкасига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган мансабдор қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг