Давлат ўрнатган қонун-қоидалар сабаб мажбурий меҳнат қурбонлари ортаётгани айтилди

Олам

image

Дунё бўйлаб 50 миллионга яқин одам қуллик ҳолатида, улар мажбурий меҳнат (27,6 миллион киши) ва мажбурий никоҳ (22 миллион киши) каби эксплуатация шаклларига дучор бўлмоқда ва 2016 йилдан буён бу рақам 9,3 миллионга кўпайган. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) бугун, 12 сентябрь куни Женевада чоп этилган “Замонавий қулликнинг глобал баҳолари” ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, 27,6 миллион киши ҳар куни мажбурий меҳнатга тортилади. Бу рақам 11,8 миллион аёл ва 3,3 миллион болани ўз ичига олади. Шу билан бирга, муҳожирлар бошқа ишчиларга қараганда уч баробар кўпроқ эксплуатация ва зўравонликка дучор бўлади. 2016-2021 йиллар мобайнида мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар сони 2,7 миллион кишига ошган. 

“Дунёнинг ҳеч бир минтақаси мажбурий меҳнатдан холи эмас”, деб таъкидлаган ХМТ. Ташкилот маълумотларига кўра, Осиё минтақаси ҳамон мажбурий меҳнат урчиган ҳудуд сифатида қолмоқда. Минтақада 15,1 миллион киши мажбурий меҳнат қурбонига айланган. 

Кейинги ўринларда эса Европа ва Марказий Осиё (4,1 миллион) ва Африка (3,8 миллион).  

86% ҳолатда гап хусусий сектордаги мажбурий меҳнат ҳақида боради, аммо 3,9 миллион киши давлатлар томонидан ўрнатилган қонун-қоидаларга мувофиқ бундай эксплуатацияга дучор бўлади. 

Мажбурий меҳнатнинг энг кенг тарқалган усули, қул ҳолатидаги одамларнинг 36 фоизи иш ҳақини тизимли ва атайлаб ушлаб қолишдир. Бундай ҳолатда, ходимлар тўпланган даромадларини йўқотишдан қўрқиб, иш берувчи билан қолишга мажбур бўлишади.

Мажбурлашнинг энг кенг тарқалган шакллари (ходимларнинг 20%) орасида иккинчи ўринни иш берувчилар томонидан ишдан бўшатиш таҳдиди эгаллайди. Қамоққа олиш, жисмоний ва жинсий зўравонлик каби шафқатсиз усуллар камроқ учрайди, лекин ҳеч қандай ҳолатда эътиборга олинмайди. 

Ҳисоботга кўра, тахминан 6,3 миллион киши тижорат мақсадида жинсий эксплуатацияга учраган.

Мажбурий никоҳга келсак, экспертларнинг таъкидлашича, 2021 йилда 22 миллион киши замонавий қулликнинг ушбу шаклига дучор бўлган, бу 2016 йилга нисбатан 6,6 миллион кишига кўп. Ҳар уч ҳолатдан иккитаси аёллар билан боғлиқ. Мажбурий никоҳларнинг аксарияти Осиё-Тинч океани минтақасида (14,2 миллион киши) содир бўлади. Ундан кейин Африка (3,2 миллион), Европа ва Марказий Осиё минтақаси (2,3 миллион) туради. Бундай никоҳларнинг 26 фоизи юқори даромадли давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро миграция ташкилоти давлатларга мажбурий меҳнат ва одам савдосига, шу жумладан, мигрантларга нисбатан курашни кучайтириш, меҳнат қонунчилиги ва текширувларни такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, хусусан, никоҳ ёшини 18 ёшгача оширишни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made