Давлат тили тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима оширилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима жазоси кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

“Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасидаги фракциялар томонидан кўриб чиқилмоқда. Жараёнлар ҳозирча муҳокамада”, деган Кушербоев.

Маълумот учун, амалдаги қонунга кўра, айни вақтда бундай ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Давлат тили

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг