Давлат ташкилотларига бюджет ҳисобидан Янги йилни нишонлаш тақиқланди

Жамият

image

Ҳукумат топшириғи билан Ўзбекистонда давлат ташкилотларига Янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил муносабати билан корпоратив тадбирлар ташкил қилиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқланган.

Ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан бундай тадбирлар ташкил этиши бундан мустасно.

“Бюджет пули — халқнинг пули. Унинг ҳар бир тийини ҳисобли. Халқимиз бу пулларни бизнинг ўйин-кулги қилишимиз учун бермаган”, деган Бош вазир Абдулла Арипов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам бюджет ташкилотларида Янги йилда корпоратив тадбирларни ўтказиш ва зиёфат ташкил этиш тақиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил корпоратив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг