Давлат органларига йил якунигача ортиқча харажат қилиш тақиқланди

Жамият

image

Давлат органларига жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи республика бюджетида қолдирилади.

2022 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади.

Шунингдек, 2022 йилнинг апрель‒декабрь ойларида давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда жамғармадаги бўш турган пулларни банкка жойлаштириш орқали олинадиган даромадларнинг 15 фоизи республика бюджетига ўтказилади.

Бундан ташқари, давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) солиқ базаси сифатида кўрилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг