Давлат хавфсизлик хизматига янги вазифалар юклатиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли давлат органи сифатида бир қатор вазифалар белгиланмоқда. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:

  • муҳим ахборот инфратузилмаси (кейинги ўринларда — МАИ) объектларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини кузатиб бориш, уларни баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш;
  • рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда ривожлантириш ҳолати устидан назорат ва мониторинг олиб боришда иштирок этиш;
  • ўта муҳим ва тоифаланган МАИ объектларида киберхавфсизликни таъминлаш юзасидан назорат тадбирларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратини хабардор қилиш ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида 48 соат ичида ёзма ахборот киритиш;
  • жорий йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси МАИ объектларининг вақтинчалик ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда МАИ объектларини тоифалаш тартибини белгиловчи вақтинчалик низомни тасдиқлаш кабилар ДХХ вазифасига киради.

Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг